UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  6 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  22

“Истиқлол” 1 ёшда ёхуд янги йил тадбири Янгиликлар

“Истиқлол” 1 ёшда ёхуд янги йил тадбири

Остонамизда 2014 йил турибди. Юртимиздаги жамоалар эса декабрь ойининг охирги кунларига келиб жорий йил якунларига бағишлаб тадбир ўтказмоқда.
Хусусан биринчи лига дебютанти Тошкентнинг “Истиқлол” клуби ҳам куни кеча янги йил байрамини ўтказди.

“Истиқлол” биринчи лиганинг “қалдирғоч”и бўлади. Жамоа ташкил топганига эса эндигина бир йил тўлди. Шу муносабат билан ҳам клуб раҳбарлари 28 декабрь куни шаҳардаги “Люксор” арм кафесида ўзига хос тадбирни ташкил этди.
Маросимга жамоа аъзолари, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Шунингдек ўзбек футболи жамоатчилигига яхши таниш бўлган Мухтор Қурбонов, Санжар Турсунов, Камолиддин Мурзоев ҳамда Рустам Яралиев ҳам тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрганини айтиб ўтиш керак.

Кечани эса таниқли шархловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Дастлаб саҳнага “Сангам” гуруҳи қизлари чиқиб турли хил рақслари билан йиғилганларни хушнуд этишга ҳаракат қилди. “Исқтилол” ҳақида янги қўшиқ куйлаган “Шод” гуруҳи ҳам тадбирни янада қизиқарли ўтишини таъминлади.

Тадбирнинг бошларидаёқ, “Истиқлол” раҳбарияти йил давомида жамоа ютуқлари учун меҳнати сингган барча футболчи ва жамоа шифокори, матбуот котиби умумаман олганда, клубнинг ҳар бир ходимини диплом билан табриклади.

Шунингдек жамоани матбуотда ёритиб борган спорт журналистлари ҳам беэътибор қолдирилмади ва уларга ҳам диплом топширилди.

Шу куни санъаткор актриса Сетора Фармонова ҳам маросимга ташриф буюриб, дилторлар мусиқалари билан янада қизитди.

“Истиқлол” клуби номидан сўзга датслаб вице-президент Шоҳид Тиллабоев чиқди.
 – Авваламбор ассалому алайкум, барча узоқ яқиндан келган азиз меҳмонлар. Сизларни ушбу тадбиримизда кўриб турганимиздан бағоят хурсандман. Бу йил “Истиқлол” жамоаси тузилганига бир йил бўлди. Қолаверса остонамизда янги йил эшик қоқиб турибди. Жамоамиз бу йил дебют мавсумида ёмон натижа қайд этмади. Ҳар холда икки босқичда ҳам иштирок этдик. Насиб қилса келаси йилги қайд этадиган ўрнимиз бундан ҳам юқори бўлади деган умиддаман. Клубимиз узоқни ўйлаб ташкил этилган. Шу боис ўзимизга яраша режаларимиз бор.  

“Истиқлол” жамоаси ташкил этилганида клуб ўз сафига таниқли актёр Алишер Узоқовни ҳам қўшиб олганди. Катта футболга бироз кечроқ кириб келган Узоқов ҳам сўзга чиқиб ҳазиломуз гаплари билан йиғилганларга хурсандчилик улашди. – Йил бошида “Истиқлол” билан шартнома имзолаб катта футболга кириб келганимда, кўпчилик буни турли хил талқин қилди. Кимдир салбий яна баъзилар ижобий қаради. Биласизларми мен ёшлигимдан келажакда футболчи бўламан деб орзу қилганман. Миллионлар ўйинига доимо жиддий қарайман. Ниятим амалга ошиб, мени катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган “Истиқлол” жамоаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу йилги мавсумда ўзимни кўрсата олдимми ёки йўқми билмадим. (Кулиб) Энг муҳими гол уришга эришдим. Шартномам эса ярим йилдан сўнг поёнига етади. Шундан сўнг эркин агент бўламан. Эътиборли бўлинглар, бошқа клублардан ҳам таклифлар тушяпти, ўтиб кетиб қолишим мумкин.
Таниқли актёр ва футболчининг ушбу ҳазиломуз гапларидан сўнг залда бироз кулгу кўтарилди.

“Истиқлол” жамоаси сафида бу йил катта футболга эндигина қадам қўйган футболчилар ўйнади десак муболаға бўлмайди. Уларни ўз ортидан эргаштира олган маҳоратли футболчи, жамоа сардори Нодир Қўзибоев ҳам сўзга чиқиб, жумладан шундай деди: - Авваламбор ҳаммангизни кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Маълумки жамоамиз бу йил биринчи лигада биринчи мавсумни ўтказди. Шунга қарамай йигитлар аҳил бир оила бўлиб муваффақият қозониш йўлида астойдил курашди. Келажакда ўсишга эришадиган футболчилар талайгина. Насиб қилса келаси йил бунданда юқори ўринларни эгаллаймиз. Бунинг учун жамоада ҳамма шароитлар мавжуд. 

Шундан сўнг футболчилар саҳнага таклиф этилиб, мусиқа ва рақслар ташкил этилди. Алишер Узоқов ҳам дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Шу тариқа “Истиқлол”нинг бир ёшга тўлганлиги муносабати билан ташкил этилган байрам кечаси ўз поёнига етди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика