UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Испаниялик “Галактикос” Икер Касильяс ҳақида Янгиликлар

Испаниялик “Галактикос” Икер Касильяс ҳақида

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс фаолиятига назар ташлашга қарор қилдик.

Сайтимиз ўқувчилари орасидаги "Реал" мухлислари учун Икер Касильяснинг футболчилик фаолиятига назар ташладик. Касильяснинг ҳақидаги барча маълумотларни сизларга тақдим этмиз.


Икер Касильяс Фернандес 1981 йили 20 май куни Мадрид шаҳрида дунёга келган. Икер “Реал” академиясига 8 ёшдан қатнай бошлаган. Икер Касильяс 1996 йили Испания ўсмирлар терма жамоасидан чақирув олган. 1999 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтган “Меридиан” кубогида бош совринни қўлга киритган. Шу йили Нигерияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Икер Касильяс терма жамоа билан бош совринни қўлга киритган. 1999/2000 йили Касильяс “Реал” таркибида илк бор дебют қилди. 

ЕЧЛ финал босқичида “Валенсия”га қарши учрашувда жароҳат олган бодо Иллгнеранинг ўрнига майдонга тушган ва жамоаси билан ЕЧЛ мусобақасининг бош совринини қўлга киритишда ёрдам берган. Икер Касильяс тез орада спорт формасини йўқотиб қўйди ва “Реал”нинг асосий таркибидаги ўрнини Санчес Сесарга топшириб қўйган. Шундай бўлсада 2001/2002 йилги “Байер”га қарши ЕЧЛ финал босқичида Икер асосий таркибдаги ўрнини қария дарвозабондан тортиб олган. Касильяс ушбу ўйинда бир неча бор ажойиб сейвларни амалга ошириб ўз дарвозасидан бор йўғи бир маротаба гол ўтказиб юборган. Шундай бўлсада ушбу ўйинда “Реал” 2:1 ҳисобида “Байер”дан устун келган ва ЕЧЛ финал босқичида ғолибликни қўлга киритган. 2002/2003 йилги мавсумда Касильяс бирорта ҳарохат олмай асосий таркибда ўтказган ва ЕЧЛ мусобақасида 15 учрашувда майдонга тушган бўлса, ички чемпионатда 38 ўйинда жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шундай қилиб “Реал” чемпионлик номини қайтариб олган. 

2003/2004 йилги мавсумда Икер битта учрашувни ўтказиб юборган ва “Реал” Испания кубоги финалида “Сарагоса”га 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. 2010/2011 йилги мавсумда Касильяс жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. 2011/2012 йилги мавсум ЕЧЛ мусобақасида “Реал” ярим финалга қадар етиб борган. “Қироллик клуби”нинг рақиби Мюнхеннинг “Бавария” клуби бўлган. Мюнхенда бўлиб ўтган биринчи учрашувда “Реал” рақибларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Жавоб учрашувида “Реал” рақибларини асосий вақтда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб борган. Ўшанда Криштиану Роналду ва Кака пенальтидан гол ура олмаган. Шундай бўлсада Касильяс 2та 11 метрлик жарима жарбасини қайтаришга муваффақ бўлган ва интригани қайтарган. Хал қилувчи 11 метрлик жарима тўпини Серхио Рамос аниқ амалга ошира олмаган ва “қаймоқранглилар” ярим финалда ўз юришини тўхтатган. 


Шундай бўлсада “Реал” Испания чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. 2012 йили 22 декабрь куни Испания чемпионатининг 17-турида “Малага”га қарши учрашувда Жозе Моуриньонинг қарори билан Касильяс биринми маротаба узоқ муддатга захира футболчисига айланган.


Икернинг ўрнини “Реал”нинг ўша пайтдаги иккинчи дарвозабони Антонио Адан асосий таркибдан жой олган. Ушбу ўйинда “Реал” 2:3 ҳисобида “Малага”га мағлуб бўлган. Кейинги турда “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда ҳам Икер хазира ўриндиғидан жой олган. Учрашувнинг 8-дақиқасида Аданнинг рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам дарвозабонга қизил карточка кўрсатган ва Касильяс унинг ўрнига майдонга тушган. 23 январь куни Испания кубогида “Валенсия”га қарши учрашувда Касильяс қўлидан жароҳат олган. Текширувлар натижасида Икернинг чап қўлининг кафт суяги сингани маълум бўлган. Натижада Икер қўлини операция қилдирган. Шундан сўнг, Касильяс 12 ҳафтага сафдан чиққан. Бу ҳақида посбонни қўлини операция қилган шифокор Мигель дель Серро маълум қилган. Февраль ойининг охирида Икер тез орада сафга қайтишини айтган. 2015 йил июль ойида Икер Касильяс Португалиянинг “Порту” клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтиши тўғрисида келишувга эришгани тўғрисида “Реал”нинг расмий сайти маълум қилган. 


ШАҲСИЙ ХАЁТИ

2009 йил бошида Икер Касильяс испаниялик спорт телебошловчиси Сара Карбонеро билан учраша бошлаган. 2014 йили 3 январь куни Мадрид шаҳридаги туғриқхонада Икер ва Саранинг тўнғич фарзанди дунёга келган. Жуфтлик фарзандига Мартин дея ном беришган. 2016 йил 2 июнь куни Касильяслар оиласида яна бир бор ўғил фарзанд дунёга келган. Чақалоқнинг ота-онаси унга Лукас исмини қўйишган. 

ЮТУҚЛАРИ
Испания чемпионати (5): 2000/2001, 2002/2003, 2006/2007, 2007/2008, 2011/2012;
Испания кубоги (2): 2010/2011, 2013/2014;
Испания Суперкубоги (4): 2001, 2003, 2008, 2012;
УЕФА Чемпионлар лигаси (3): 1999/2000, 2001/2002, 2013/2014;
УЕФА Суперкубоги(2): 2002, 2014;
Қитъалараро кубоги (1): 2002;
Клублар ўртасида жаҳон чемпионати (1): 2014

ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ЮТУҚЛАРИ
Жаҳон чемпиони: 2010
Европа чемпиони (2): 2008, 2012
Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони (1): 1999;
Европа чемпиони(16 ёшгача) (1): 1997;
Меридиан Кубоги соҳиби (1): 1999;
Конфедерация кубоги бронза медали соҳиби: 2009

ФАОЛИЯТИ
Ёшликдаги фаолияти

1990—1998         “Реал Мадрид”
ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТИ
1998—1999        “Реал Мадрид C”          
1999                     “Реал Мадрид B”
1998—2015        “Реал Мадрид”  
2015—йил          “Порту”

ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ФАОЛИЯТИ
1996                     Испания (15 ёшгача)    
1996—1998        Испания (16 ёшгача)
1997—1999        Испания (17 ёшгача)
1999                     Испания (18 ёшгача)
1999                     Испания (20 ёшгача)    
1999—2000        Испания (21 ёшгача)    
2000—2016        Испания МТЖ

"Реал" юлдузи Икер Касильяс фаолиятига назар ФОТО

Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика