Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши учун таркибни эълон қилди: Педри ва Хиль рўйхатда!

Alisher
16 мар 2021, 08:28
Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаш ўйинлари учун таркибни эълон қилди.

Терма жамоага кўплаб янги ўйинчилар, жумладан Роберт Санчес, Педро Порро, Педри, Диего Льоренте ва Хиль таклиф этилди. Шунингдек "Барса" ҳимоячиси Хорди Альба ва "Ливерпуль" хавбеки Тьяго Алькантара "қизил фурия"га қайтишди.


Дарвозабонлар: Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Унаи Симон («Атлетик Бильбао»), Роберт Санчес («Брайтон»).

Ҳимоячилар: Педро Порро («Спортинг», Лиссабон), Серхио Рамос («Реал»), Иниго Мартинес («Атлетик»), Хосе Гайя («Валенсия»), Эрик Гарсия («Манчестер Сити»), Хорди Альба («Барселона»), Диего Льоренте («Лидс»).

Ярим ҳимоячилар: Фабиан Руис («Наполи»), Педри, Серхио Бускетс (иккиси ҳам — «Барселона»), Родри Эрнандес («Манчестер Сити»), Коке, Маркос Льоренте (иккиси ҳам — «Атлетико»), Серхио Каналес («Реал Бетис»), Тьяго Алькантара («Ливерпуль»).

Ҳужумчилар: Дани Ольмо («Лейпциг»), Микель Оярсабаль («Реал Сосьедад»), Ферран Торрес («Манчестер Сити»), Херард Морено («Вильярреал»), Альваро Мората («Ювентус»), Брайан Хиль («Эйбар»).


Испания ўзининг саралаш компаниясини 25 мартда Гранадада Греция билан ўйин орқали бошлайди, 3 кунда сўнг эса Грузияга сафар қилади. Испанлар 31 мартда Севильяда Косово билан ўйнашади.


Доимгидек таркибни Луис Энрике ўзгача кўринишда эълон қилди:

[instagram]

 [/instagram]


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/sefutbol