

"Ўтган ёз фаолиятимни янги босқичда бошлаш учун қулай вақт эди. Мен Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун қолдим. Аммо, ҳозирга келиб менинг "Динамо"даги йўлим якунланмоқда деб ўйлайман. Янада ўсишни хоҳлайман", - дейди Олмо.
Қайд этиш керакки, 21 ёшли футболчи шу йилдан Испания терма жамоасига чақирила бошлади. Унга "Барселона" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Олмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.



