Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди

Khoja
11 окт 2024, 09:34
Испания Суперкубогида энди қўшимча бўлимлар бўлмайди

Испания Қироллиги футбол федерацияси эркаклар ва аёллар ўртасидаги суперкубок ўйинларида қўшимча бўлимлар бўлмаслигини маълум қилди.

Бу шундоқ ҳам бир мавсум давомида жуда кўп ўйинлар ўтказаётган футболчиларга камроқ юклама бериш ва ўйин вақтини қисқартиришга олиб келади.

Шу орқали асосий вақт дуранг билан якунланса, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланади.

Испания Суперкубоги 2025 йилнинг 8-12 январь кунларида ўтказилади. Турнир ярим финалида "Барселона" - "Атлетик" ҳамда "Реал" - "Мальорка" баҳслари ўтказилади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com