UZ

Сўнгги янгиликлар

03:58Шота Арвеладзе: "Ғалаба қозонишни хоҳласангиз, рақибдан кўпроқ гол уришингиз керак"  7 02:20Федерико Кьеза МЮга ўтишдан бош тортди  0 02:09Лига 1. "Марсель" ва "Лилль" ўзаро дурангга рози бўлишди, "Монпелье"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар   0 01:50Ла Лига. "Реал Мадрид" ва "Реал Сосьедад" 2002 йилдан буён илк бор бирорта гол ура олишмади   8 01:44А Серия қайтди! "Ювентус" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади  17 01:32"Челси" янги ҳафтада "Ренн" дарвозабони Менди трансферини эълон қилади  1 01:14АПЛ. Муросасиз кечган баҳсда "Лестер" ғалаба қозонди  0 01:05Моуриньюга португалиялик ҳимоячи керак  0 00:55ОЧЛ. "Пахтакор" "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади ва сўнгги турдан олдин иккинчи ўринни сақлаб қолди  383 00:30"Барселона" ҳимоячиси "Вулверхэмптон"га ўтади  5 00:15Андрей Канчельскис: "Мен йўқлигимда Наманганда нималар содир бўлганини аниқлаймиз. "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолатга чидаб бўлмайди. Бугун тоза голимиз ҳисобга олинмади"  21 00:09"Шаҳр Ходро" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги нурсиз дурангдан ГАЛЕРЕЯ   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:55Ла Лига. "Кадис" сафардан ғалаба билан қайтади ва бошқа натижалар   1 23:44Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Ҳозирги ҳужумчиларга жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти"  5

Испания чемпионати ўйинларида мухлислар стадионларга қайтишлари мумкин Янгиликлар

Испания чемпионати ўйинларида мухлислар стадионларга қайтишлари мумкин

Испания чемпионати раҳбарияти коронавирус пандемияси таъсири билан ўтаётган мусобақани ўтказиш регламентига ўзгартиришлар киритишни тайёрлаб қўйди.

Лойиҳанинг бош мақсади қисман мухлисларни стадионга қайтаришдан иборат. Бунинг учун улар ўйинларга тушиш учун мажбурий рўйхатдан ўтишлари керак. Мухлислар ўйинларга кичик гуруҳ бўлиб киришлари мумкин бўлади, албатта бундан олдин уларнинг тана ҳароратлари ўлчанади. Агар бирор одамнинг ҳарорати 37,5дан ошгани маълум бўлса, у ўйинга қўйилмайди. Мухлислар стадионга ниқоб тақиб боришлари керак, ўйин бошланишидан олдин стюардлар уларга икки шишадан сув беришади.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас анчадан буён мухлисларнинг жорий мавсум сўнггига қадар ўйинга тушишларига умид қилаётганди. Якуний қарор эса ҳукумат томонидан қабул қилинади.

"10 ёки 15 кун ичида биз мухлисларни стадионларга қайтариш тўғрисида ҳукумат билан келишувга эришамиз. Албатта, ўйингоҳлар тўлмайди, аммо 10-15 фоизини тўлдира олсак, биз бундан жуда хурсанд бўлардик", - дейди Тебас.

Испания коронавирус авж олган мамлакатлардан бири эди, аммо сўнгги ҳафталарда вазият яхши тарафга ўзгариб, янги чалинганлар сони кескин камаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада чемпионлик учун кураш авжида. "Барса" ва "Реал" 30 турдан сўнг 65 очкодан эгаллаган ҳолда жадвални бошқаришмоқда.


→ Ла Лига қайтиш шарафига бутун дунё бўйлаб граффити ташкил қилди: Бензема - Қобулда, Месси - Балида, Гризманн эса Парижда 

→ Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
23 июн 11:55:21
Jaruar
PFL dagilar ham bir o'ylab ko'rsa bularkan , karantin qoidalarìga amal qilgan holda muxlislarni qaytarishni
   
23 июн 14:39:11
Rakuten
O'zbekistonda deyarli hech kim niqob taqmay qo'ydi, nima ahamiyati bor niqob taqdi nimayu, taqmadi nima?
   
23 июн 12:22:31
Миллий терма
Барибир маскани тўлиқ тақмайди, ярим соат чидаши мумкин, кейин тумшуғидан илиб қўяди, мана Англия премер лигасида хам бош мураббийлар ниқобсиз юрипти, ўзимизни мураббийлар ҳам номига тумшуғидан илиб қўйишган, голни нишонласа ҳам олдингидек қучоқлашяпти, бу жуда қийин мухлислар билан, агар мухлис кириши керак бўлса буни биринчи бўлиб Германия бошлаб бериши керак, чунки улар олдиндан а, б, с, д режаларини ишлаб чиққан бўлади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика