

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, икки клуб ҳам тез орада келишувга эришишади.
Артур "Валенсия"га ўтишга рози, аммо битимни битта нарса тўхтатмоқда. Футболчи "Ювентус"да йилига 5,5 миллион евро олади, аммо "кўршапалаклар" "кекса синьора"ни бразилиялик маошининг бир қисмини ёпишга кўндирмоқчи.
Артур "Валенсия"нинг янги бош мураббийи Женнаро Гаттузога жуда ҳам ёқади.



