UZ

Сўнгги янгиликлар

Исми жисмига мос бўлсин-да! Янгиликлар

Исми жисмига мос бўлсин-да!

Кўпчилик янги мавсумни катта қизиқиш билан кутмоқда.

Янги регламент, янгича формат ва янги ном остида ўтадиган чемпионат амалда қандай бўлади?

Ишга ёндошув, ташкилий томондан эътибор яхши тарафга ўзгаргани ҳақиқат. Бу тарафлама ташкилот ростан ҳам ўсишга эришди. ПФЛ аввал эътибордан четда қолдирган ташкилий масалаларга янги раҳбарият эътиборли бўлмоқда.

Тез орада Суперлигада титул ҳомий пайдо бўлиши эълон қилинди. Демак, катта эҳтимол билан Суперлига номига мос равишда бўлади ва совриндор жамоалар муносиб тарзда тақдирланишади. Яъни, чемпион бўладиган жамоага кўшимча мотивация пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Футболда ҳар бир кичик детал муҳим. Немислар айтганидек, эътибордан четда қолиши мумкин бўлган кичик деталлар катта ғалабаларга ёки аксинча, мағлубиятларга сабабчи бўлиши мумкин. Бу футболнинг ташқарисидаги бўлаётган ишлар. Ичидаги ишлар эса буткул жамоаларга боғлиқ. Суперлига қанчалик қизиқ ўтиши нафақат ташкилий ишларга, балки жамоалар кўрсатадиган ўйин ва уларни ўз олдига қўядиган мақсадига ҳам боғлиқ. Биз авваллари оқсаган жиҳатларни, муаммоларни белгилаб олдик ва буларни янги мавсум олдидан тузатиш пайидамиз.

ПФЛ ваъда қилаётган ТВ трансляциялар, реклама, анонслар, мухлислар талабидан келиб чиқиб яратилиши кутилаётган шароитлар ва ҳоказо. Бу ишлар албатта ишқибозлар, умуман футбол учун ҳозирги замонда муҳим омил. Лекин Суперлигада ҳақиқий супер матчлар бўлиши жамоалар намойиш этадиган футболга боғлиқ.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Машъал" бу Суперлига учун йўқотиш. "Газчилар"да исталган жамоага бош оғриқ тақдим этиш салоҳияти мавжуд эди. Афсуски "Машъал"ни ўрнини банд этган "Сўғдиёна" борасида бу фикрни илгари суришга ҳеч қандай асос йўқ. Камига ҳеч бир жамоада ўз ўрнини тополмаётган Александр Мочинов билан Суперлигада иштирок этиш, бу лигада жон сақлаб қолишга "сигнал"дан даракка ўхшайди. Ҳар ҳолда "Сўғдиёна" ҳозирча Суперлигада қолган жамоаларга "ем" бўлишга асосий номзодлардан биридек таассурот қолдирмоқда.

Аслида Про-лигага тушиб кетган ва якунда Суперлига чиптасини "ютиб" олган "Нефтчи" борасида ҳам илиқ фикрларни айтиш мушкул. Сабаби, "Нефтчи" мана неча йилдирки ҳали ўзига келгани йўқ. Ўтган йили Абрамов келиб ҳам жамоани ўнглай олмаган бир пайтда, орада бир парчаланган ва таркиби яна ўзгариб кетган "Нефтчи"ни қайта оёққа турғазиш Сергей Ковшовни қўлидан келишига ишониш жуда қийин. Чунки Ковшов ўзининг мураббийлик фаолияти давомида ҳар доим аутсайдер мақомидаги жамоаларда ишлаган ва камида "навбатчи" мураббийлар сирасига киради.

"Сўғдиёна" ва "Нефтчи" якунда Суперлигада ўйнайдиган бўлди. Лекин улар танлаган мураббийларнинг салоҳияти янгича кўринишдаги Суперлигага қанчалик мос тушади? Бу катта савол.

Чемпионлик учун кураш эса қизийдиганга ўхшайди. Кўпчилик янги мавсумда "Пахтакор" чемпионлик учун катта қадам ташлаб қўйганини такрорлашдан чарчамаганди. Лекин амалдаги чемпион "Локо" амалга оширган трансферлар шуни кўрсатдики, айни пайтда футболчиларнинг статуси ва сифатли трансферлар кетма-кетлиги Суперлигада чемпион жамоа ўзгариши учун "темирйўлчилар"нинг рақобатчилари анчагина тер тўкишларига тўғри келади. "Локо"нинг энг катта ютуғи бу жамоа ўзаги сақлаб қолинди ва бўш чизиқлар рақобати янада кучайтирилди. "Локо" янада рақобатдош жамоага айланди.

"Пахтакор" ҳақида гап кетганда шуни айтиш мумкинки, жамоада таркиб борасида жуда кенг танлов мавжуд. Фақатгина жамоага таклиф этилган легионерларнинг даражаси "Пахтакор" савиясига мос тушмаётгани муҳим баҳсларда яққол кўриниб қолди. Шунингдек, ўтган мавсумдаги "йил ўйини"да "Насаф"дан учралган йирик мағлубият ва жорий йининг энг муҳим тўқнашувида қабул қилиб олинган мағлубият Арвеладзенинг салоҳияти борасидаги йиғилиб қолган саволларни яна кун тартибига чиқарди.
Маҳаллий футболчиларни чертиб олаётган "Пахтакор" легионер танлашда қийналмоқда. Жамоага таклиф этилган португалиялик ҳужумчи Гонсалвеш ҳақида фикр билдиришга эса ҳозирча эрта.

Нима бўлган тақдирда ҳам таркиб эътибори билан "Пахтакор" "Локомотив"га жиддий чақирув ташлайди.

Молиявий тарафдан имкониятлари чегараланиб қолган "кучли тўртталик"даги "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" Суперлигада чемпионлик учун чинакамига курашишига ишониш қийин. Яна бир муаммо, бу жамоаларнинг захираси жуда тор. Бу ҳам Қосимов ёки Бердиевга қўшимча муаммоларни тақдим этади. Улар асосий эътиборни академия тарбияланувчиларига қаратган ҳолда барибир максимал натижа қайд этиш учун курашишади. Бу пайтда мураббий фактори асосий ўринга чиқади. Қосимов ва Бердиев айнан қийин шароитда ишлаб "пишган" мутахассислар саналишади. Шу боисдан ҳам уларни тўлиқ ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта.

Суперлигага ўзгача файз ва интрига қўшишга потенциал жиҳатдан "Қўқон-1912", "Бухоро" ва "Навбаҳор" жамоаларидан умид катта. Нўъмон Ҳасанов, Илҳом Мўминжонов ҳамда Улуғбек Бақоев ўтган йилги натижалари ҳамда ишлари билан уларда мураббийлик салоҳияти мавжудлигини амалда кўрсатишди.

Шунингдек, АГМК жамоасида ҳам мақсад янада жиддийлашган. "Металлург" эса тубдан янгиланди. Бекободликлар янгича кўринишдаги чемпионатда қандай статусга даъвогарлик қилишларини эса вақт кўрсатади. Кўпчилик "Металлург" ниҳоят янги анъаналарга эга клубга айланишини кутмоқда.

Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида ҳам ўзгаришлар йўқ эмас. Бу жамоа таркиб эътибори билан исталган жамоага муаммо туғдиришга қодир аслида. Суперлигада тажриба ва ёшлик шижоатини бирлаштиришга ҳаракат қилмоқчи бўлаётган Ҳамид Актамовни янги мавсумда қайтадан кашф этамизми? Бу савол кўпчилик навоийлик ишқибозларни қизиқтираётганига шубҳа йўқ.

Суперлигада ким чемпион бўлиши ёки кимлар қолган олтиталикда бўлиши муҳим эмас. Асл мақсад ва ният ўйинлар савиясини ошириш. Ҳар бир ўйинда жамоалар очко учун курашишни бошлашсагина кўзланган мақсадга эришамиз. Янги Суперлигада футболимиздаги эски "ўйин"ларни бошламасак бўлгани. Ўшандагина ҳар бир турда мухлислар орзиқиб ва интиқиб кутган ўйинлар ўз-ўзидан кўпайиб бораверади.

Суперлига ҳали бошланмади, лекин шахсан мен ҳозирданоқ 2-турни бошқача интизорлик билан кутяпман. Ёки 8-9-10-11 турдаги "кучли тўртталик"даги ўзаро қарама-қаршиликлар кетма-кетлиги мухлисларимизни стадионларимизга "михлаб" қўйишига ишонгим келади.

Муҳими, Суперлигамизнинг исми жисмига мос бўлсин-да!

Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: +58   

Фикрлар

+15   
06 фев 20:49:54
"Бухорочасига"
"Сўғдиёна" борасида бу фикрни илгари суришга ҳеч қандай асос йўқ. Камига ҳеч бир жамоада ўз ўрнини тополмаётган Александр Мочинов билан Суперлигада иштирок этиш, бу лигада жон сақлаб қолишга "сигнал"дан даракка ўхшайди. Ҳар ҳолда "Сўғдиёна" ҳозирча Суперлигада қолган жамоаларга "ем" бўлишга асосий номзодлардан биридек таассурот қолдирмоқда.---------------------------------------------------------------------
Хурматли админлар сизларга бир гап айтаман хафа булиш йук.Халкимизда Туйдан олдин ногора чалма деган бир ажойиб макол бор шундай экан чемпионат бошланмасдан туриб олдинда бирор бир хулосага келманглар ким билади чемпионат бошланганидан сунг Сугдиёна жамоаси очилмаган кирраларини курсати совриндорлар каторидан жой олиши хам мумкин олдинда бирор бир жамоани ерга урманглар.Утган йил феврал ойида Бухоро жамоаси 90 фойиз уйинчилари таркалиб кетиб жамоамиз боши берк кучага кириб колган эди шунда Улугбек Бакоев юрак юриб жамоани кабул килиб таркибни янгилашни бошлаб юборган эди Эсимда чемпионат бошланмасдан олдин шу сайтда хозиргидек макола чикаришиб хар бир жамоага бахо беришган эди ушанда Нодирхужа Юлдашев Бухоро жамоаси хакида шундай хулоса берган эди " Бухоро жамоаси бу йил таркиб жихатидан бутунлай янгиланди Улугбек Бакоев бошчилигидаги Бухоро жамоаси чемпионатни эсон-омон туатиб олса келаси йилдан биз бошкача Бухорони курамиз" деб Бухорога паст бахо беран эди Нодир хужа. Натижа эса хаммага малум Бухоро чемпионатни юкори нотада бошлаб хатто бир неча тур 2 уринда хам юрди охирида эса кучли бешликда тугатди.Мен бу гапим билан нима демокчи ман олдиндан бир жамоани ерга урманглар хурматли С.А нинг футбол мутахасислари.
+12   
06 фев 20:31:59
Абдуллох
Бу йил хеч канакасига гирром уйинла бумидиХудо хохласа.Чунки шахсан Президентимизни назоратида футболимиз.
+10   
06 фев 20:10:52
eldarado
Мақолага гап йок!!!
+6   
06 фев 20:58:16
Абдуллох
SHERZOD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NASAF AL FAYSALI BILAN UYNADI UYINGA 12MING ODAM KIRDI NASAFNI SHUNCHA UYINCHISI KETGAN BUSA NASAF MUHLISLARI SDAIONNI TULDIRISHDI... QANI PAXTAKORNI MUHLISLARI KIM AYTOLADI PAXTAKOR AL-GATAFANI QABUL QILGANDA SHUNCHA MUHLIS KIRARMIDI ... ?????? MAYLI QANI KURAMIZ PAXTAKOR ENG KUCHLI UYINCHILARNI OLDI SUPER LIGANI OCHILISH UYINIDA QANCHA MUHLIS KIRARKAN
Нима фарки бор канча мухлис киради.Насафни уйлавуринг.Коганига аралашманг.Насафга омад.Чин дилдан.Коганлани бмлмадиму манда галамисликЙУК.Омад.
+5   
06 фев 20:37:10
Ойбек Сугдиёна фанат
Олег Шацких фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СУППЕР ЛИГАДА СУГДИЁНАГА БАЛО БОРМИ НЕФТЧИКУ БИР АММАЛАДИ......
Хурмат саклагин. Сан уз кулубинг индамай мухлислик кил. Санга Сугдиёнани огирлиги тушмасин. Хар бир кулубни уз мухлиси бор.
+4   
07 фев 07:18:02
Jaga69
Мен Самаркандликман. Суперлигада "Динамо" булмагани учун "Насаф" га мухлислик киламан. "Насаф" нинг Суперлиганинг 1-чи ЧЕМПИОНИ булишини чин дилдан истайман. "Насаф" га ОЧЛ да хам омад. Иложи борича узокрок боришига омад ёр булсин.
+4   
06 фев 21:41:52
madrid
Суғдиёна барча жамоаларга ем булади, ..... ..... йибсан.
+4   
06 фев 21:39:26
царь справедливости
Nasaf muxlislari Nasafni g’amini yeng! Ortiqcha gap keremas!
+4   
06 фев 21:36:39
Mashxurbek9494
Бизи Нефтчимизга ишонмаганларни тилини қисиб қўйишига биз ишонамиз олға Нефтчи ҳудо хохласа биз кутган кунлар келади...
+4   
06 фев 20:57:39
nurik1995
Олег Шацких фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СУППЕР ЛИГАДА СУГДИЁНАГА БАЛО БОРМИ НЕФТЧИКУ БИР АММАЛАДИ......
Xoxlaysanmi 1 kunda klub boshqacha bulib ketishi mumkin. 1 kunda tarkib almashib eng kuchli jamoa bulishi mumkin. Sugdiyona futbolchilari uynolmasligi mumkin. Ammo u yerlik odamlar gashiga tegma . 1 kunda hammasi uzgarishi mumkin. Eslayman 4-5 yil oldin stadioni urindiqlari yuq talabga javob bermasdi. Hozir borsen bilasan jizzaxga. 1 kunda jizzaxlik shunday mahoratli futbolchilani kurib alam qilib qolishing mumkin. Ozgina sabr qil balki usha 1 kun yaqndir balki.........
+4   
06 фев 20:42:29
Абдуллох
Jay Qarshiev always with Nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toshkent jamoalarining ichida Lokomotiv va Bunyodkorga omad!!
Кашкадарё жамоалирини Насаф Шуртан ана боре Машалга хам омад.Сани узинга хам омад.
+4   
06 фев 19:59:30
KoroKi™
Nasaf CHEMPION xudo xoxlasa
+3   
06 фев 22:00:19
Dilshod65 Razikov
Jay Qarshiev always with Nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toshkent jamoalarining ichida Lokomotiv va Bunyodkorga omad!!
Бунчалик галамис булма.
+3   
06 фев 21:45:17
SHERZOD
Абдуллох фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз 12 минг мухлисни гапирвоссиз.Пахтакор Перузи уйинига 60 минг мухлис кирган вактида.Бунака кам мухлис киришига битта одам Бабаян сабабчи.Худо хохласа кутилдик Бабаяндан.
TUGRI PAXTAKORNI SHONLI TARIXINI XURMAT QILAMAN OSIYODA YEVROPADA HAM HURMAT QILASHADI MANAM HURMAT QILAMAN LEKIN
NASAFNI HAM SHUNDAY UYINLAR BULDIKI 21MING ODAM STADIONDA 20MING ODAM KUCHADA QOP KETGAN VAQTLARI HAM BULDI
NASAFGA OMAD TILAYMAN
PAXTAKORGAN USHA SHONLI TARIXGA QAYTISHIGA UMID QILAMAN
+3   
06 фев 21:36:35
Абдуллох
SHERZOD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
GALAMISLIK YUQ LEKINI BO FUTBOL MUHLISLAR UCHUN DEGAN IBORANI ESHITGANSIZMI
Сиз 12 минг мухлисни гапирвоссиз.Пахтакор Перузи уйинига 60 минг мухлис кирган вактида.Бунака кам мухлис киришига битта одам Бабаян сабабчи.Худо хохласа кутилдик Бабаяндан.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади «Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди,...  87
Эртага охирги муддат! Соат 15:00 Эртага охирги муддат! Соат 15:00
10 август куни ПФЛ ўз сайтида "Суперлига клубларига қарздорлик...  95
ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар
Айни дамда ПРО-лиганинг "A" гуруҳида 21-тур баҳслари...  65
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг