UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Реал“ Трент Александер-Арнольднинг шартномасини бекор қилиши учун “Ливерпул“га қанча тўлагани очиқланди  1 09:32Аббос Отахоновнинг Таиланд клубидаги фаолияти якунланди  0 09:21“Барселона Б“ни жаҳон чемпиони бошқаради  0 08:50Давид де Хеанинг келажаги маълум бўлди  0 08:23“Байер“ “Ливерпул“нинг таклифини қабул қилди. Инглиз жамоаси Вирц учун қанча тўлаши маълум  1 07:55АПЛ. Трансфермаркт нархлари ўзгарди. Энг катта ўсиш ва пастлаш кимда? Ҳусановнинг нархида ўзгариш бўлдими?  1 07:27Машарипов МТЖ ихтиёрига келди. Терма жамоамизнинг БААдаги машғулотлари давом этмоқда  14 01:17"Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони Қироли кубоги соҳиби!  2 00:45Дембеле Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақида: "У "Реал"да ўйнашни орзу қилганди"  3 00:16Роналду "Ал Насср" билан шартнома имзолаган  4 23:53"CAFA U17 Championship 2025". 3-ўрин учун баҳсда Туркманистон Қирғиз Республикаси ёшларини пенальтилар сериясида мағлуб қилди  4 23:36БУМ! "Рома"нинг янги бош мураббийи деярли аниқ!  10 23:10Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади  2 22:50Жеко "Фенербахче"дан кетди  2 22:15Бруну кетадими? Аморим жавоб берди  2

Ислом Тўхтахўжаев: "Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошладик десак ҳам бўлади" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошладик десак ҳам бўлади"

"Металлург" - "Локомотив" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Мухлисларга ёқадиган голларга бой ўйин бўлди. Учрашув бошида тезкор гол ўтказиб юбордик. Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият бошладик десак ҳам бўлади. "Металлург" жамоаси ҳам яхши ўйнади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишди. 

"Металлург" доим ўз уйида жуда яхши ўйнайди. Ҳар йили бу жамоа билан баҳсларда қийналамиз. 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо рақибда қарши ҳужумлар учун бўш жойлар кўп бўлди.

Учрашувдан келиб чиқсак дурангдан қониқдик десам бўлади. Аммо баҳсдан олдин кимдир дуранг бўлади деса бунга рози бўлмасдим, бизга ғалаба керак эди.

Урган голимга келсак "Металлург"нинг учинчи голида менинг айбим бўлди. Шу боис жарима тўпини ўзим тепишга ва айбимни ювишга ҳаракат қилдим. Шукурки гол урдим.

Ҳимояда мен билан бирга ўйнаётган Сергей Прохоров ҳақида нима дея оламан? Ёш, иқтидорли футболчи. Тажриба йиллар давомида келади. Агар шундай ишлашда давом этса юртимиз учун керакли ҳимоячи бўлиб етишади.

Июль ойида "Локомотив" Минск шаҳрида йиғин ўтказади. Лекин мен Беларусга бормайман. Сабаби ўша пайтда терма жамоа сафида Австрия йиғинида бўламан, - дейди Ислом Тўхтахўжаев.


"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика