Ислом Исмоилов Аброр Пирриевга: "Кимгадир маслаҳат бергингиз келса, жамоангиз бош мураббийига маслаҳат беринг!"

Narzulla Saydullayev
15 мар 2021, 13:58
"Турон" клуби устози Ислом Исмоилов "Локомотив" шифокори Аброр Пирриевга жавоб қайтарди.

Олдинроқ Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида Исмоиловнинг кечаги гаплари борасида фикр билдирганди. 


"Локомотив" шифокори Аброр Пирриев: "Ўз фикрини – бутун халқ эшитадиган сўзларни оммага етказиш маданияти ҳақида ҳам унутмаслик керак"        

 
Ислом Исмоилов фейсбукдаги ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: "Ҳурматли Аброр Пирриев, сиз футболчиларингизни соғлиғини ўйланг. Сиз футбол ичида фаолият юритиб туриб мураббийлар ҳақида фикр билдириш сизга эмас. Ўзингизни ишингиз билан шуғулланинг. Кимгадир маслаҳат бергингиз келса жамоаингиз бош мураббийига маслаҳат беринг!".




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia