Иско видеоёрдамчи тизимига қарши эмас

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ҳакамнинг видеоёрдамчиси тизими (VAR) борасида фикр билдирди.

"Ҳаммаси футбол фойдасига бўлаётгани жуда яхши. Аммо футболчилар кутиб қолмаслиги учун қарор тезда қабул қилиниши лозим" - дейди Иско.

VAR Франция ва Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ишга туширилди.

Видеоёрдамчилар ҳакамга баъзи баҳсли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишда ёрдам берди.

Гризманнинг голи ҳисобга олиниб, бекор қилинди. Деулофеуники эса бекор қилиниб, кейинроқ гол деб топилди. Франция - Испания 0:2 (видео)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca