

"Тез орада шартномани узайтираман, бунга жуда яқинмиз" - дейди Иско.
25 ёшли футболчининг "Қироллик клуби" билан амалдаги битими келаси йил ёзда якунига етади. Сўнгги мавсум Иско "Реал" сафида ЛаЛиганинг 30 та учрашувида майдонга тушди ва 10 та гол уриб, 7 та голли пас берди.



