

Ярим ҳимоячи бундан буёғига ҳам Испанияда ўйнашда давом этмоқчи.
30 ёшли футболчининг "галактикос" билан келишуви 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Иско "Реал"га 2013 йилда "Малага"дан ўтган эди.
Ярим ҳимоячи Мадрид клуби таркибида 353та ўйинда майдонга тушиб, 53та гол ва 56та ассист қайд этди.



