Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди

Sherzod Nurmatov
25 сен 2025, 12:22
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо мураббийлар штаби ишончсизликка учрагани ҳақидаги миш-мишлар фонида сўнгги пайтларда номи ОАВда тез-тез тилга олинаётган Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазият бўйича фикр билдирди.

"Унинг қилаётган ишидан мамнунман. У муҳим ўйинчи бўлиб қолиши керак. Унинг муносабатини тўлиқ тушунаман. Мен ўзим ҳам футболчи бўлганман ва унинг ҳис-туйғуларини яхши биламан. Менга футболчиларим билан бирга бўлиш ёқади. Бу мен учун муаммо эмас", – деди Алонсо.

Бразилиялик футболчи майдонда муҳим ўйинчи эканлигини исботлади: "Леванте" дарвозасига тўп киритди. У жорий мавсум "Реал" таркибида 7 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›