

Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, ушбу трансфернинг амалга ошишига ҳеч нима тўсқинлик қилмаслиги мумкин. Чунки иккала клуб ҳам Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли фонд орқали молиялаштирилади.
Айни дамда унинг "Ливерпуль"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайган ва футболчининг ўзи ҳам бу трансферга қаршилик қилмаётгани айтилганди.
Исак ўтган мавсум АПЛнинг 34 ўйинида 23 гол ва 6 ассист қайд этди.



