UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  0 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  2 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  5 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  137 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  15 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди Янгиликлар

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди

15-16-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Иқтидорли мураббийлар лойиҳаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур конференциясида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 110 дан ортиқ болалар футболида фаолият юритувчи мураббийлар иштирок этишди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ушбу лойиҳа футболимиз учун муҳим экани, иқтидорли мураббийларгина ўзбек футболининг янги юлдузларини кашф эта олишини таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан мураббийлар таълимига жиддий эътибор берилмоқда. Конференция давомида ЎФА техник директори Ги Киала, шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Александр Хомяков, Жасур Абдураимов сингари тажрибали мураббийлар ўз билим ва кўникмалари билан бўлишдилар.

Конференция дастуридан ўзбек футболи фалсафаси, замонавий футболда диетологиянинг аҳамияти, футболчиларни тизимли ва узоқ йиллик режа асосида тайёрлаш, уларни психологик жиҳатдан тўғри йўналтириш ҳамда футбол академиялари фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш мавзулари ўрин олган бўлиб, ушбу масалалар қизғин муҳокама қилинди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика