
Ажойиб плеймейкеримиз ушбу голидан сўнг одатдагидек трибуна томон югуриб келди ва ўзига хос усулда салто қилди. Эътиборлиси шундан кейин Жепаров бошчилигида термамизнинг бошқа вакиллари ҳам голни чақалоққа бағишлашди. Шундан сўнг, маълум бўлишича Сервер бундан сал кам бир ой олдин ўғил фарзандлик бўлган. Шу боис у мазкур голини яқиндагина дунёга келган фарзандига бағишлади. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам Жепаровлар оиласига янги келган меҳмонга узоқ умр тилаймиз ва унинг отасидан 10 сентябрь, жавоб ўйинида ҳам бир қатор голлар уришини кутиб қоламиз.