“Интер”нинг икки футболчиси 2019/20 йилги мавсумда 20+ гол урди. Бунақаси сўнгги 15 йилда илк бор содир бўлди

18 авг 2020, 08:53
“Интер” ҳужумчилари Ромелу Лукаку ҳамда Лаутаро Мартинес Европа Лигаси ярим финалидан ўрин олган “Шахтёр”га қарши баҳсда (5:0) иккитадан гол урди.

Лукаку 2019/20 йилги мавсум клуб доирасидаги барча мусобақаларда 31 та гол урган бўлса, Лаутаронинг голлари сони 21 тага етди.

Сўнгги бор “Интер”нинг икки футболчиси бир мавсумнинг ўзида 20+ гол уриш ҳолати 2004/05 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда бу вазифани Адриано ва Обафеми Мартинс уддалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta