

Бундан ташқари “Милан” клуби ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. “Бавария” ҳам Бразилия терма жамоаси футболчисини трансферга қўйишга тайёр, лекин улар футболчи учун 18 млн евро сўрашмоқда. Италия клублари эса мазкур суммани жуда кўп деб баҳолашган.
Эслатиб ўтамиз, “Вольфсбург” клуби бош мураббийи Дитер Хеккинг Луис Густавони ўз клуби сафида кўришни жуда жуда хохламоқмоқда. Клуб спорт директори Клаус Аллофс эса “Бавария” клуби расмийлари билан бу борада боғланиб музокара ўтказишга улгурган.



