"Интер" Перишичнинг нархини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2018, 14:30
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич тез орада клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, нераззурилар раҳбарияти Италия чемпионатида "Ювентус" билан муносиб курашиш учун таркибни янгиламоқчи ва бундай ўзгариш қурбонларидан бири 29 ёшли хавбек бўлиши мумкин. "Интер" боссларининг фикрича, хорватиялик жорий мавсум юқори даражада ўйин кўрсатмаяпти. Клубдагилар унинг ўрнига ёш футболчи олиб келмоқчи. Нераззурилар Перишични 35 млн еврога баҳолади.

"Интер" Иван Перишич ўрнига "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялни олиб келиша ҳақида ўйламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›