“Интер” Наингголан борасида бир қарорга келган
10 сен 2020 08:59
Янгиликлар
Италиялик журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, белгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан “Интер”дан кетмайди. Миланликлар футболчи трансфери борасида “Галатасарой” билан ҳеч қандай музокара олиб бораётгани йўқ. Аввалроқ турк клуби Ражани ижарага олиши мумкинлиги айтилганди.
Шунингдек, “Кальяри” президенти Томмазо Жулини “Интер” 32 ёшли футболчини ўз сафида олиб қолишни хоҳлаётганини маълум қилган. Ража ўтган мавсумни “Кальяри” сафида ижарада ўтказди. У ўтган мавсум А Cериянинг 26 та ўйинида қатнашиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар