"Интер Майами" "Атланта" билан дуранг ўйнади. Каземиро ва Суаресда — гол, Мессида — ассист

6 сен 2026, 09:25
"Интер Майами" ва "Атланта Юнайтед" МЛС мунтазам чемпионати ўйинида ғолибни аниқлай олишмади.

Форт-Лодердейлдаги "Нью Стэдиум" стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

32-дақиқада "Интер Майами" ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни очди — унга Лионель Месси ассистентлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Мигель Альмироннинг голи эвазига "Атланта" мувозанатни тиклади.

Танаффус олдидан мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди: 45+1-дақиқада Луис Суарес гол урди, голли узатмани эса Тьяско Сеговия етказиб берди.

87-дақиқада "Атланта" ўйинни мағлубиятдан сақлаб қолди. Бриль Эмболо пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

"Интер" 43 очко билан Шарқда иккинчи ўринда бормоқда. "Атланта" эса 22 очко жамғариб, 14-ўринни эгаллаб турибди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›