"Интер" Лассана Диаррани сотиб олишни режалаштирмоқда

25 дек 2014, 00:14
Миланнинг "Интер" жамоаси қишки трансфер ойнаси вақтида ўз таркибига Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Лассана Диаррани жалб этмоқчи.

Лассана Диарра Москванинг "Локомотив" жамоаси тўп сураётган эди. Аммо футболчи 2014/15 йилги мавсумда "темирйўлчилар" қайдномасига киритилмади.

Жамоа бош мураббийи Лассана Диарранинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.


Манба: soccer.ru