"Интер" "Бавария" футболчисини сотиб олмоқда

Mirjalol Normatov
29 авг 2023
Ҳимоячи Бенжамен Павар "Интер"га ўтишга яқин турибди.

"Бавария"дагилар ҳимоячисини Италия клубига қўйиб юборишга рози бўлган. Трансфер ишлари бугун якунланади ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Павар учун "нерадзурри" 30 млн евро тўлайди, шунингдек, 2 млн евро боунслар тарзида тақдим қилинади.

Футболчи яқин вақтлар ичида Италия томон йўл олади ва клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. Эртага эса шартнома имзоланади.

Ўтган мавсумда Павар Бундеслиганинг 30 ўйинида қатнашиб, 4 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano