UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  10 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  363 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  31 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Instat Coca Cola Суперлига учрашувлари таҳлилини амалга оширади ва клубларга ўйиннинг батафсил статистикасини тақдим этади Янгиликлар

Instat Coca Cola Суперлига учрашувлари таҳлилини амалга оширади ва клубларга ўйиннинг батафсил статистикасини тақдим этади

Теглар :  Instat
Биласиз, InStat футбол учрашувлари ҳамда алоҳида футболчиларнинг ўйинлари бўйича чуқурлаштирилган статистик маълумотларни тақдим этадиган жаҳондаги етакчи спорт аналитикаси билан шуғулланувчи компаниялардан бири саналади.

InStat компанияси ўйинларнинг батафсил таҳлили, футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари, уларнинг жисмоний фаоллиги, фойдалилик кўрсаткичлари, майдонда босиб ўтган масофаси-ю рақиб билан яккакурашлардаги устунлиги борасида аналитик материаллар тайёрлайди ва шу билан биргаликда видео анализ амалга ошириб келади. 

Мазкур компания жаҳоннинг кўплаб гранд клублари билан биргаликда бир қатор етакчи лигалар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Эндиликда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам InStat  билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. 

Мазкур ҳамкорлик доирасида Coca Cola Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик маълумотларни бепул тарзда олиш имкониятига эга бўлишади, барча ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади. 

Ҳар бир клубга ўз ўйинининг 60 вароқдан иборат батафсил статистикаси тақдим этилади. Шунингдек, ҳар бир учрашув олдидан клублар бош мураббийлари рақиб жамоанинг сўнгги 3 та ўйини чуқур таҳлили билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, ҳар бир жамоа ва унинг футболчиси ўйини бўйича алоҳида видеокесмалар тур якунига кўра ўша клубга тақдим қилиб борилади. 

InStat билан ЎзПФЛ ҳамкорлиги доирасида клубларимиз, шунингдек ўз сафига хорижлик футболчиларни қўшиб олишда ҳам қатор афзалликларга эга бўлади. Яъни клублар InStat Scout видео-платформасига кириб, 5 та хорижий мамлакат чемпионатини кузатиш, уларда ўйнаётган футболчиларнинг ҳаракатлари таҳлили ва видеокесмалари билан танишишлари мумкин бўлади. 

Қайд этиш жоиз, футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили юритилиши мураббийлар учун жамоанинг кучли ва бироз оқсаётган жиҳатларини яққол билиб олиш, ҳар бир рақибга нисбатан алоҳида тактика тузиш, ўйинчиларнинг устун ва камчилик жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ишлашда анча наф беради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика