Инфантино: "Балки Конфедерациялар Кубоги иштирокчилари сонини 48 та жамоага етказармиз?"

Aslanov Jasurbek
1 июл 2017, 19:12
ФИФА президенти Жанни Инфантино Конфедерациялар Кубоги иштирокчилари сони борасида ҳазиллашди.

"Бу сўнгги Конфедерациялар Кубогими? Турнирнинг келажаги - эртанги финал. Кейин вазиятни таҳлил қиламиз. ФИФАнинг барча мусобақаларини таҳлил қиламиз - жаҳон чемпионати, аёллар ўртасидаги мундиал, клуб турнирлари. Балки Конфедерациялар Кубоги иштирокчилари сонини 48 тага етказармиз? Кўрамиз...

Чили терма жамоаси мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг 5 минг нафари шу ерда. Улар қаердан келганини тасаввур қиляпсизми? Бу ахир қўшни мамлакатку! Чили терма жамоаси - жуда кучли, аммо янги Америка кашф қилаётганим йўқ. Уларнинг футболчилари профессионаллар. Португалияга қарши баҳсдаги пенальтиларга келадиган бўлсак, вазиятга турлича баҳо бериш мумкин. Аммо пенальтилар сериясида Клаудио Браво 3 та зарбани қайтариб, ажойиб ҳаракат қилди" - дейди Инфантино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com