Иньеста: "Футболчи ва инсон сифатида Хави даражасидаги одамни танимайман"

Aslanov Jasurbek
20 май 2015, 12:43
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ўз жамоадоши ва ҳамкасби Хави Эрнандес ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Хави ҳақида гапириш учун сўз етмайди. Футболчи ва инсон сифатида Хави даражасига етадиган ҳеч кимни танимайман. Унинг статистикаси, йиллари, ҳавотирлари ва ишга ёндошуви ҳақида гапириш учун сўз топиш қийин. У "Барселона" ва Испания терма жамоасининг асосини ташкил этишда катта роль ўйнаган ажойиб ва такрорланмас футболчи. Бутун фаолиятим давомида Хави билан бирга тўп тепганимдан фахрланаман" - дейди Иньеста.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com