Иммобиле Туркияга кўчиб ўтиши мумкин

Оқил Абдубарноев
10 июл 2024
"Лацио" форварди Чиро Иммобиле клубни тарк этиши мумкин.

Италиялик ҳужумчига Туркиянинг "Бешиктош" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа 34 ёшли футболчини қониқтирадиган маош таклиф қилмоқчи.

Ўз навбатида, "Лацио" Иммобилени текинга қўйиб юбормоқчи эмас. Хабарларга кўра, 15 миллион евро эвазига трансфер амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ Чирога Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Ansa