UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  6 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Илёс Зейтуллаев: “Динамо” майдонида очко олиб кетиш осон эмас” Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: “Динамо” майдонида очко олиб кетиш осон эмас”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” - “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Жуда эмоционал учрашув гувоҳига айландик. Ғалаба биз учун зарур эди, олдимиздаги вазифани уддалаш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Олдинги учрашувларда бўлгани каби бугун ҳам осон бўлмади. Йигитларга иродали ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- “Динамо” жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Албатта, “Динамо” жуда яхши шаклланган жамоа. Самарқандга келиб бу бу жамоадан очко олиб кетиш осон эмас. Клубда тажрибали мутахассислар ишлайди. Кучли футбол намойиш этадиган курашувчан жамоа.

- Демак, “Динамо” жамоаси ҳақидаги фикрингиз ижобий, шундайми?

- Ҳа, албатта. Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага миннатдорчилик билдираман. Мухлислар севиб томоша қиладиган ўйин намойиш этиб беришди. Айтиб ўтганимдек, ҳозир ҳеч қайси учрашувда натижа осонликча келмаяпти.

- “Бунёдкор” турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётгани молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Биласиз, “Бунёдкор” ўз тарихида бир неча бор совринлар ютган клуб. Ўзига яраша тарихи, қўллаб-қувватлаб турадиган мухлислари бор. Мавсум биринчи қисмида қимматли очколар бой берилган. Мана “Навбаҳор” билан ўйнадик, яна “Андижон” билан, жамоани муваффақиятсизликлар гирдобидан олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу саволингизга биргина жавоб билан ечим топиб бўлмайди. Жавоб беришнинг ўзи қийин. Биз клубнинг аввалги даражасини, тарихини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат қилаяпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика