UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  52 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Илҳом Мўминжонов: “Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми”

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа дарвозабони Акбар Тўраев иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Бугунги ғалабамизни “Навбаҳор”  мухлисларига бағишлаймиз. Айрим мухлисларимиз ҳаттоки, Бухорога келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришди ва уларнинг ишончларини оқлаганимиздан хурсандман. Шогирдларим бугун ажойиб ўйин намойиш этиб, зафар қучишди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ўйиндаги тўхталишлар футболнинг бир қисми. Ютқазаётган жамоа аъзолари эса буни атайлаб вақтни  чўзиш, деб тушунишади. Олдинги турда Наманганда “Нефтчи”га қарши кечган баҳсда ҳам худди шундай ҳолат юз берганди. Бизга фарғоналиклар вақтни чўзгандек туюлишганди. Баҳсдаги тўхталишларнинг кўпи дарвозабонимиз Акбар Тўраев билан боғлиқ бўлди. Яна бир дарвозабонимиз Ботирали Эргашев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашяпти. Акбар Тўраевда бироз жароҳат бўлишига қарамай, уни таваккал қилиб, майдонга туширлик. Яхши, у ўйиннинг охиригача ўйнади.

Акбар Тўраев (“Навбаҳор” дарвозабони): - Устозимиз Илҳом Иброҳимович таъкидлаганларидек, ғалабамизни жамоамизнинг барча мухлисларига бағишлаймиз. Учрашув жуда қийин кечди. Шундай бўлса-да, зафар қучдик. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлаймиз, деган умиддаман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика