UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Кичкина камера. "Бунёдкор" "Турон"ни қийнаб мағлуб этган кеча  2 22:49А Серия. "Болонья" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  3 22:29Фонсека "Ньюкасл" бош мураббийи бўлишга яқин  1 22:17"Челси" АПЛда рекорд қўйди  9 21:59Это'О: "Олтин тўп"ни ким олиши керак? Мен"  7 21:42"Реал Мадрид"нинг "Барселона"га қарши қайдномаси маълум  39 21:32Левандовски жорий мавсум "Бавария" сафида 13 ўйинда 17 та гол урди  13 21:10АПЛ. "Янги бойлар" яна ғалаба қозонолмади, "Эвертон" ўз уйида қақшатқич мағлубиятга учради ва бошқа натижалар  4 20:56Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”  3 20:45Жанговар ўйинда нурсиз дуранг қайд этилган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:36АПЛ. "Брайтон" — "Манчестер Сити": асосий таркиблар маълум  2 20:29Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" ғалаба қозонди  3 20:09"Барселона"нинг "Реал"га қарши ўйин қайдномаси маълум бўлди  22 19:41Лингард фаолиятини Ливерпулда давом эттириши мумкин  2 19:26Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"  71

Икром Алибоев ва "Сеул" клуби ўзаро ҳамкорликни тўхтатди Янгиликлар

Икром Алибоев ва "Сеул" клуби ўзаро ҳамкорликни тўхтатди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Сеул" клубини тарк этди.

Ҳамюртимиз 2019 йил бошида Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига кўчиб ўтган ва 3 йиллик шартномага имзо чекканди.  Кеча "Сеул" клуби инстаграмдаги расмий саҳифаси Икром Алибоев билан хайрлашув постини жойлади:  

"Алибоев билан шартномани бекор қилиш ҳақида

"Сеул" клуби аъзоси Икром Алибоев икки томонлама келишув асосида шартномани бекор қилди. "Сеул" клуби Алибоевнинг ўйинлари, натижалари учун миннатдорчилик билдиради. Унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз".


Бу борада Икром Алибоев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.


"Клуб билан келишувни бекор қилишимнинг энг катта сабаби жароҳатим. Айнан шу жароҳат туфайли 7 ойни футболсиз ўтказдим. Бу мен учун ёмон, сабаби футболчининг фаолияти қисқа давом этади. Имкон борича кўпроқ ўйин ўтказишим керак. Шу боис клубдан кетишга қарор қилдим. Аслида шу йил охиригача шартномам бор эди ва клубда қолиб майдонга тушмай шунчаки маош олиб юрсам ҳам бўларди. Лекин бундай қилолмасдим ва клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилдик.

Ҳозирча қайси жамоада ўйнашим аниқ эмас. К Лига клубларидан бирига ўтиш ниятидаман. Аслида К1 ёки К2 лига клуби бўладими бунинг катта фарқи йўқ. Агар шартнома туза олмасам яна ярим йил футболсиз қоламан. Шу сабабли жароҳатимдан тикланиб яна аввалги формага қайтишим учун ҳаракат қилишим зарур", - дейди Икром Алибоев championat.asia сайтига.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика