

"Куни кеча МТЖнинг икки аъзоси: Азиз Ғаниев ва Икром Алибоев жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказиб олишди. Буёғига энди Азиз БААда клуб назорати остида бўлса, Икром Мюнхендан Сеул шаҳрига учади ва икки ҳафталик карантин маҳали қисқа реабилитация муолажаларини ўташга улгуради ҳамда жамоага қўшилиши билан машғулотларни бошлаши мумкин бўлади. Футболчиларимизга кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида.




