UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  0 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  0 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди Янгиликлар

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди

Иккинчи лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи қатнашчилари кеча ва бугун 3-тур учрашувларида майдонга тушдилар.
Кеча “Геофизика” стадионида “А” гуруҳининг фаворитлари – “Бунёдкор-Геофизика” ва “Обод” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. 15-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни боши билан мўлжалга аниқ йўллаб, Фарруҳ Зокиров меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ (46-дақиқада) “Бунёдкор-Геофизика” клуби иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди. Ҳимоячиларнинг хатосидан Каримжон Нурматов унумли фойдаланди. Принципиал ўйинда асосий рақибга 0:2 ҳисобида бой бериш мезбонлар устози Сергей Нининг режаларида асло йўқ эди. Аммо майдонда айнан шундай ҳолат юз берди. 75-дақиқада бош ҳакам Игорь Ҳудойдотов иккинчи сариқ карточка учун “Обод” ҳимоячиси Ғайрат Умировни майдондан четлатди. Ва бу нарса “Бунёдкор-Геофизика”га тезда фойда келтирди. 77-дақиқада улар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. “Нуқтага” тажрибали Яшар Муталибов яқинлашди ва ҳисобни қисқартирди. Аммо бундан ортиғига мезбонлар ўзларида қўшимча куч топа олмадилар ҳамда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар – 1:2.

Гуруҳнинг иккинчи беллашувида “Бунёдкор” “ЎзДонг-Жу”ни 4:3 ҳисобида енгди. Эътиборлиси, ёш “қалдирғочлар”нинг голларига, аввалги ўйинларда бўлгани каби, яна Владислав Нуриев (3та) ҳамда Иброҳим Ғофуров муаллифлик қилишди.

“А” гуруҳи жамоалари бугун дам олишди. “Б” гуруҳи иштирокчилари эса кеча дам олишганди. Улар 3-тур баҳсларини бугун ўтказишди.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
“А” ГУРУҲИ
3-тур. 30 ноябрь

Бунёдкор-Геофизика - Обод 1:2
Бунёдкор - ЎзДонг-Жу 4:3

Турнир жадвали            Ў  О  Т-Н

1. Обод                            3  9  5-1

2. Бунёдкор                     3  3  4-3

3. Бунёдкор-Геофизика     2  3  1-2

4. ЎзДонг-Жу                    2  1  4-5

5. Динамо                         2  1  1-4



4-тур. 2 декабрь

Бунёдкор-Геофизика – ЎзДонг-Жу
Динамо – Бунёдкор
5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – ЎзДонг-Жу
------------------------------------------------------
“Б” ГУРУҲИ
3-тур. 1 декабрь

Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал – Ғиждувон 1:3

Турнир жадвали       Ў  О  Т-Н

1. Ғиждувон                 3  9  7-1

2. Машъал                   2  3  6-4

3. НДПИ                      2  3  4-2

4. Баҳор-Геолог           2  3  2-5

5. Толачи                     3  0  2-9



4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал
НДПИ – Толачи
5-тур. 3 декабрь
Машъал – НДПИ
Ғиждувон – Баҳор-Геолог


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика