
Апрель ойида Игуаин "Наполи"ни судга бериб, образидан фойдалангани учун "Наполи"дан 600 минг евро ундирмоқчи эканлиги эълон қилинган эди. Футболчининг сўзларига кўра, "Наполи" 2014/15 ва 2015/16 мавсумлар учун фойдаланган имиж ҳуқуқлари туфайли қарз бўлиб қолган.
Суд давомида Гонсало Игуаин адвокатлари футболчининг ҳақлигини исботловчи ҳужжатларни тақдим эта олишмади. Аргентиналик энди "Наполи"га суд ишлари учун 50 минг евро ўтказиб беришига тўғри келади.