Игорь Шквирин: "Ненад Кисонинг келишини кутаяпмиз"

Narzulla Saydullayev
31 янв 2016
Кеча "Олмалиқ" - "Шўртан" ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг Игорь Шквирин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шўртан"га қарши ўйин билан учинчи йиғинимиз ўз якунига етди", - деб гап бошлади Игорь Шквирин. Бу йиғин давомида 4та назорат учрашувларини ўтказдик. Ўйинлар орқали таркибимиздаги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Аббос Пўлатов, Сирожиддин Маҳмудов ва Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди".

"2 февралдан навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғинда ҳам бир қатор назорат ўйинларини ўтказамиз. 4 февралда "Металлург" ва 11 февралда "Машъал" билан учрашувлар режалаштирилган. Бундан ташқари ПФЛ кубогида ҳам иштирок этамиз".

"Ненад Кисонинг келишини кутаяпмиз. У йиғинимизга қўшилганидан сўнг бир нечта ўйинларда синаб кўрамиз. Ҳозирча бу футболчи ҳақида ҳеч нима дея олмайман", - дейди "Олмалиқ" бош мураббийи. 


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia