Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди

Khoja
25 дек 2024, 09:45
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтаётганни тасдиқлади.

«Музокара яхши ўтди, мен аввалдан эълон қилишни истамагандим. Умид қиламанки, тез орада барчаси ҳал бўлади ва мен яна «Пахтакор»га қайтаман», — деб фикр билдирди ҳужумчи

Ёдингизда бўлса, Сергеев Осиё Кубогининг 3-тури доирасида шу йилнинг 23 январь куни Австралияга қарши ўтказилган ўйинимизнинг 84-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик ҳужумчи Доҳадаги "Аспетар" шифохонасида америкалик таниқли жарроҳ шифокор Зикриа Башир томонидан муваффақиятли операция қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›