Ибрагимовичнинг агенти «Лос-Анджелес Гэлакси» вакиллари билан учрашди

Narzulla Saydullayev
16 мар 2017, 08:20
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола АҚШда бўлиб «Лос-Анджелес Гэлакси» вакиллари билан учрашди.

Ибрагимовичнинг манкунианликлар билан шартномаси ёзда тугайди, шу боис форвард айни пайтдаёқ бошқа клублар билан музокара ўтказа олади. «Лос-Анджелес Гэлакси»дан ташқари Златанга Хитой клуби йилига 30 млн евро таклиф қилмоқда. «Манчестер Юнайтед» эса Златанни яна бир мавсумга олиб қолмоқчи.

Бу мавсумда Ибрагимович АПЛда 25та ўйинда 15та гол урди ва 4та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›