Ибрагимович яна жароҳат олди. У "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди

Mirjalol Normatov
14 сен 2021, 17:55
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЕЧЛнинг 1-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди.

Миланликлар бош мураббийи Стефано Пиолининг сўзларига кўра, 39 ёшли футболчининг эски жароҳатлари яна панд берган. Шведнинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Шунчаки мураббийлар штаби келишган ҳолда унинг соғлиғига таъсир ўтказмасликни маъқул топишган.

Ибрагимович 4 ойлик танаффусдан кейин илк марта майдонга тушиб, гол ҳам урганди.




Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›