

"SportMediaset" нашри хабарига кўра, форвард Италияга қайтганидан кейин клубни тарк этиш қарорини расман эълон қилади. Бунга сабаб "россонерилар" бошқарув тизимида рўй берган ўзгаришлардир. Швециялик ҳужумчи Бобаннинг "Милан" бошқарувидаги лавозимни тарк этганидан норози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Милан" бош директори Иван Газидис билан келишмовчилик туфайли жамоанинг ижрочи директор Звономир Бобан клубни тарк этганди.




