Ибрагимович: "Либосдаги "ирқчиликка қарши" ёзуви муаммони ҳал қилмайди"

Alisher
5 дек 2019, 15:03
Ҳужумчи Златан Ибрагимович футболдаги ирқчилик ҳақида гапирди.

"Ирқчиликка қарши" деб ёзилган ёзувли либосларни кийиш ва шундай сўзли ёзувлар акс этган байроқларни кўтариб чиқиш яхши ҳолат, аммо бу муаммони ҳал қилмайди.

3 очко олиб ташлаш, ўйинларни тўхтатиш, клубни пулдан айирадиган шундай нарсалар қилиш керак. Яна B Cерияга тушириб юбориш хавфи бўлганидек. Қаттиққўл бўлиш керак.

Мен Италияда ўйнаганимда трибундан менга "Лўли!" дея бақиришган. Бу ҳам ирқчилик. Гарчи улар мендан стадион ташқарисида расм тушишни сўрашса ҳам", - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gqitalia.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›