Ибрагимович голлар уришда давом этмоқда

Mirjalol Normatov
22 сен 2019, 10:29
"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз ҳисобидаги голлари сонини кўпайтиришда давом этмоқда.

Футболчи МЛС доирасида "Монреаль Импэкт" жамоасига қарши учрашувда бир гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди. Учрашув эса 2:1 ҳисобида якунланди.

37 ёшли швециялик футболчи сўнгги 26 ўйинда 27 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди. Айни дамда МЛС тўпурарлар рўйхатини 29 гол билан Карлос Вела бошқариб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›