

"Албатта биз кутган натижа қайд этилмади. "Локомотив" ҳужумда тезкор ўйин намойиш этди. Дастлабки 15 дақиқада иккита хатога йўл қўйдик, улардан бирида ҳакамнинг ҳам роли бўлди. Графитеда қулай имконият бўлганди, у вазиятдан унумли фойдалана олмади", - дейди Амотта.
- Жамоанинг таянч ярим ҳимоясидаги муаммолар нима билан боғлиқ?
- Талал Ал Блуши ва Ёсир Яҳё жароҳат боис бугун майдонга туша олишмади. Рақибда гол уриш шижоати кучли эди. Биз уларга қаршилик қила олмадик.
- Бугунги мағлубиятдан сўнг "Ал Садд"нинг гуруҳдан чиқиш учун имконият қандай?
- Ҳали олдинда бир қатор ўйинлар бор. Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз.
- Бугун "Ал Садд" жамоавий ўйин намойиш этмади. Бир нечта футболчилар асосан индивидуал ҳаракат қилишди. Улар мураббийнинг кўрсатмасини бажармади десак бўладими?
- Кўрсатмаларимни бажаришмади дея олмайман. Иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шунда ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбордик.
- "Локомотив" сафида қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз?
- Уларда барча футболчилар яхши ўйнади. Ҳеч бир ўйинчини алоҳида кўрсата олмайман.
Нарзулла Сайдуллаев



