UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  10 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  1 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  1 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5

Ҳумоюн Муртозаев: "Машъал"га фойдам тегса, легионерга айланишга тайёрман" Янгиликлар

Ҳумоюн Муртозаев: "Машъал"га фойдам тегса, легионерга айланишга тайёрман"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида кечган ўйинда муборакликлар кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди (0:1). "Газчилар" ушбу учрашувда енгилган бўлишса-да, ўйин давомида бир нечта голли вазиятлар яратишди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг "Машъал" сафида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Ҳумоюн Муртозаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал" мавсумни "Бунёдкор"га қарши баҳс билан бошлади. Нима деб ўйлайсиз, чемпионат старти арафасида мураббий ўзгариши ўз таъсирини ўтказдими?

- Мавсумдаги биринчи учрашувимиз омадсиз ўтди. Кейинги ўйинларда йўқотилган очкони ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Мураббий ўзгаришига келсак, биз проффессионал футболчилармиз, ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. 

- Одатда "Бунёдкор"га қарши сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишади. "Машъал" эса голдан кейингина олдинга ўтишга интилди...

- Айтиб ўтганимдек, мавсумдаги биринчи ўйин бўлгани сабабли ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Навбатдаги учрашувларда ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Чунки ғалаба зарур. "Бунёдкор" ўз уйида тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади. 

- Икки жамоанинг ўз даражасида тўп тепа олмагани алдамчи ҳолатми ёки кўп нарса тайёргарликка боғлиқми?

- Менимча ҳам шундай, дастлабки турлардаги натижалар алдамчи бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Қишда сизга Осиё клубларидан таклифлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Қишда ҳам, айни пайтда ҳам таклифлар бор. Агар клубга фойдам тегадиган бўлса, кетаман.

- Агарда сир бўлмаса, қайси чемпионатлардан чорловлар келиб тушди?

- Сир бўла қолсин. 

- Жамоа иккинчи турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади. Қуръа "Машъал"га қийин келдими?

- "Пахтакор" кучли жамоа. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Рақиб ким эканлиги муҳим эмас. Майдонга фақат ғалаба қозониш мақсадида чиқамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика