UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Бонуччининг сўзларига Видаль кулиб юборди  1 02:05Европа лигаси. Бугунги барча баҳслар якунланди  1 01:35Дибала жароҳатидан тўлиқ тикланди  0 01:18Моуринью жамоаси биринчи марта 6 та гол ўтказиб юборди. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги 1008-ўйини бўлди  7 00:40"Рома" футболчилари қақшатқич мағлубиятдан сўнг мухлисларидан кечирим сўрашди  11 00:23"Барселона" январь ойида Стерлингни ижарага олиши мумкин  1 00:06Лоран Блан: "Роналду ва Месси кексаймоқда. Мбаппе — уларнинг ўрнини босадиганлардан бири"  3 23:56ЕКЛ. "Тоттенхэм"да мағлубият, "Ренн"да ғалаба ва бошқа натижалар  3 23:39ЕКЛ. Шомуродов бир тайм майдонда ҳаракатланган ўйинда "Рома" шармандали мағлубиятга учради  56 23:18Холанд янги жамоасида камида 30 млн фунт ишлаб олмоқчи  4 22:51Стив Брюс "Ньюкасл"дан қанча маблағ олгани маълум бўлди  1 22:37Латофатли Нигора Абидова билан яқиндан танишамиз  9 22:25Анчелотти: "Куман яхши мураббий"  5 22:07Альба "Эль Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин  1 21:50Линекер: "Роналду – бош билан ўйнаш бобида тарихдаги энг яхши футболчи"   22

"Ҳужум чизиғида муаммолар бор. Суперкубок - ютишимиз керак бўлган янги соврин". Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Ҳужум чизиғида муаммолар бор. Суперкубок - ютишимиз керак бўлган янги соврин". Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжумани

"Пахтакор" жамоаси янги мавсум старти олдидан бош мураббий Питер Хюистра иштирокида матбуот анжумани ташкил қилди.

Нидерландиялик мутахассис шу йилнинг 15 январидан "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий бунга қадар уч ярим йил давомида Шота Арвеладзега кўмаклашганди.

Питер Хюистра: "Матбуот анжуманига ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Сизларни кўриб турганимдан мамнунман. Биргаликда кўплаб учрашувларда яна кўришамиз, деган умиддаман. Албатта, "Пахтакор"да биринчи мавсумим эмас. Бунга қадар жамоада Шота Арвеладзега ёрдам бериб келганмаан. Лекин, бош мураббий сифатида илк матбуот анжуманида иштирок этяпман. Айтишимиз мумкин бўлган нарсаларни сизларнинг ёрдамингизда мухлисларга етказамиз. ОАВ билан учрашиб туришдан доим хурсандман. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, 3 ярим йил илгари "Пахтакор" саккизинчи ўринда эди. Ўтган даврда биз чемпионликка эришдик, ОЧЛда яхши қатнашдик. Буни жорий мавсумда ҳам такрорлашимиз зарур. Албатта мазкур кўрсаткичлар, ажойиб натижалар учун учун Шота Арвеладзега, раҳбариятга, клубдаги ҳамма инсонларга раҳмат айтишимиз керак. Шота Арвеладзе пайтида қўлланилган ўйин услуби сақланиб қолинади. Биз ўзимиз танлаган тўғри йўлдан давом этишимиз керак. Ўзбек футболини яхши даражага кўтара олишимизга ишонаман. ОЧЛда ижобий натижалар қайд эта оламиз, бунга аминман. Кўплаб осиёлик мутахассислар билан гаплашганимда, гапларидан ўзбек футболига ҳурмати катта эканлигини сезиб тураман. Чемпион сифатида бизда бошқаларни ҳам ортимиздан етаклай олиш каби оғир иш туради. Ўзбек футболини даражасини кўтариш учун ЎФА, клублар, ҳомийлар, ПФЛ барчамиз бирагликда бирлашсак ютуқларга эриша оламиз. "Пахтакор" ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Ҳозирда "Олимпик" жамоасининг таркибида 60 фоиз "Пахтакор" футболчиси бор. Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам биз каби муҳим учрашувлар кутмоқда. Биласизлар, миллий жамоада кўплаб "Пахтакор" аъзолари бор. Шунинг учун "Пахтакор" доим босим остида бўлади. Футболчиларим доим яхши жисмоний ҳолатда бўлиши керак. Менинг вазифам уларни шундай юқори ҳолатда ушлаб туриш. Биз учун мавсум Суперкубок баҳси билан бошланади. "Насаф" жуда ҳам яхши жамоа. Суперкубок ўйини биз учун ютишимиз керак бўлган янги соврин".


"Бир нарсани айтишим керакки, ҳар мавсумда жамоага кимдир келади, кимдир кетади. Бу мавсумда "Пахтакор" маълум трансферларга қўл урди. Жамоанинг етакчилари кучлироқ чемпионатларга йўл олишди. Ҳозирда жамоага янги футболчилар келиб қўшилган. Уларнинг ёрдамида балансни йўқотмасликка ҳаракат қиляпмиз. Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Владимир Козак, Игорь Сергеев каби футболчилар тарк этди. Руслан Розиев ва Асадбек Собиржонов ижарага берилган. Азиз Турғунбоев, Шерзод Темиров, Шароф Муҳиддинов, Сардор Рашидовларни жалб қилишга қарор қилдик. Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Ҳумоюнмирзо Иминов ижарадан қайтди. Уларда катта салоҳият бор. Керакли тажрибага эга бўлиб жамоамизга қайтишди. Ўз позициялари учун қаттиқ курашишмоқда. Ҳимоя ва ярим ҳимояда катта йўқотишлар бўлмади. Фақатгина ҳужумда ўзгаришларга юз берди. Ҳозирда янги футболчилар киришиб кетишга ҳаракат қилишмоқда. Ёш ва келажаги порлоқ ўйинчиларни жамоага жалб қилиш менга ёқади. Дейлик, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Диёр Ҳолматов ва ҳоказо. Улар асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Яна бир ёш ижрочимиз Ҳожимат Эркинов миллий жамоага номзод эканлигини биласизлар. "Пахтакор" асосий таркибига киришга номзодлардан бири. Мени қўллаб-қувватлайдиган ёрдамчиларимга тўхталсам. Жисмоний ҳолат бўйича Ласло Ямбор кўмаклашади. Шунингдек грузиялик Гоча Ткебучава ва ўзбек футболини жуда яхши биладиган Мирко Йеличич. Бу мутахассисни қўшилганидан хурсандман".


"Биринчи лига жамоамиз бор эди. Улар Про лигага йўл олганга қарамасдан "Олимпик" жамоасига жуда кўп футболчилар жалб қилингани учун фаолиятини тўхтатдик. Бизда ҳозир асосий ва ўринбосарлар жамоаси бор. Бундан буён икки жамоа бирга шуғулланади. Менинг олдимда тўртта муҳим нарса бор. Биринчиси Суперкубок, мавсумдаги илк совринни қўлга киритишимиз мумкин. Иккинчиси Суперлига, чемпионликни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Учинчиси ОЧЛ, биз муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Тўртинчиси ўйлашимча тайёр ва иштиёқи баланд футболчиларни терма жамоага етказиб бериш. Айтишим мумкинки, менда катта масъулият бор. Ҳар бир футболчи учун жавобгарман. Чунки, бу истайсизми йўқми миллий жамоага таъсир қиладиган омил. Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шу тариқа ўзбек футболига кичик ҳиссамни қўшишга тайёрман".


- Ҳар бир мураббий жамоага янги нарса олиб киради. Сиз бунга тайёрмисиз? Нима янги нарса олиб кирмоқчисиз?

- Ўйин услуби ўзгармайди. Катта ўзгаришларга қўл урилмайди. Ёшларга катта эътибор қаратилади. Иқтидорлар, термага мос ёшлар кўп. Академияда катта ишлар қилинди. Бизнинг академиядан кўп футболчилар термаларга, бошқа жамоаларга таклиф қилинган. Ёшлар билан ишлаш мен учун қизиқ.


- Янги мавсумга тайёргарлик, ўртоқлик ўйинларидан қониқдингизми? 

- Мавсум олди тайёргарлик қизиқарли кечди. Бу футболчиларга яхши, фойдали. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик, бу ажойиб имконият ҳисобланади. Улар билан гаплашиб олишим, кўриб олишим учун яхши вазият бўлди. Ёш футболчилар илк бор "Спартак", "Зенит" каби рақиблар билан ўйнашди.


- Улуғбек Ҳошимов, Шоҳрух Маҳмудхожиевлар ҳужумда муаммо бор пайтда бошқа жамоаларга бериб юборилиши тушунарсиз ҳолатдек туюлди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтган икки футболчингизни бошқа жамоага бориб қўшилиши табиий ҳолат. Гоҳида футболчини келажаги ва тажриба тўплаш учун қўйиб юбориш керак бўлади. Умид қиламанки, кучлироқ бўлиб қайтишади. Демак, бундан ташқари янги футболчилар ҳужум чизиғида ўйнай олишади. Эрен жароҳат олса янги ижрочиларни ҳужумда ўйнатамиз. Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади. Ҳужумчи қидириш ишлари давом этмоқда. Тўғри, ўтган йилгига қараганда ҳужумда муаммо бор. Ўйлайманки, аввалги мавсумдагидан ўйин услубида, натижаларда катта фарқ бўлмайди.


- Ўтган йили дарвозабонлар билан муаммо бўлди. Ушбу муаммони қандай йўл билан ҳал қилмоқчисиз?

- Дарвозабон сифатида ўйин пайтида 50 та сейв қилишингиз мумкин. Лекин, битта хато қилсангиз ҳамма ўша хатони кўради, сейвларни эмас. Шунинг учун дарвозабон бўлишни истамаганман. Ҳужумчи бир нечта хато қилиб битта гол урса хатолари ювиб кетилиши мумкин. Дарвозабонлар яхши формада, улар ҳам хатога йўл қўйишади.


- ОЧЛ бу йил марказлашган ҳолатда ўтиши жамоага қандай таъсир қилади?

- Бундан хабаримиз бор. Қизиқарли тарафи шуки, жамоалар бир-бирини кўриб тайёргарлик кўради. Бундай ҳолатда қулайлик томони турнирни ўзида диққатни жамлаш мумкин. Рақибларни таҳлил қила оламиз. Футболчиларни ўйинларга тезда тайёрлаш имкони бўлади. Парвозлар билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Менга ёқмайдиган жиҳати, катта ўйинларни ўз майдонимизда ўтказа олмаймиз. "Ал Садд" билан ўйинларда эсласангиз трибуналар тўлганди, жуда ҳам ажойиб муҳит юзага келганди. Биз ўша дамларни соғиндик.


- "Пахтакор"га бу йил Суперлигада рақобат туғдира оладиган жамоа борми?

- Мавсум аввалида қолган рақиблар қай даражада тайёр эканлигини билмайсиз. Ҳаммма жойда шундай. Бу футбол, кўп чемпионатларда биринчи ўрин учун рақобат қизғин кечади. 5-6 турдан сўнг бироз таҳлил қилиб баҳо бериш мумкин. "Насаф" жиддий рақобат туғдира олади. Улар билан кетма-кет икки бор ўйнаймиз. Ману шу баҳслар даражамизни кўрсатиб беради. АГМК, "Бунёдкор", "Навбаҳор" жамоалари ҳам қаршилик кўрсата олади.


- ОЧЛ катта турнир ҳисобланади. Бунда узоққа бориш, қитъа грандлари билан беллашиш учун кучли легионерлар ҳам зарур...

- Биз ҳар доим ўзимизга тўғри келадиган футболчиларни қидиришга ҳаракат қиламиз. Жамоани кучайтириш учун фуқаролигига қарамаймиз. Футболчи хорижлик бўлгани учун "Пахтакор"га келмайди. Улар ўзбекистонлик футболчилардан кучлироқ бўлиши керак. Ўтган йили ўзбекистонлик футболчилар жамоамизда кўп бўлган. Осиёнинг кучли жамоаларига қийинчилик туғдира олгандик.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжуманини "Championat.asia"нинг ютубдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин

ВИДЕО, TAS-IX эмас



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика