"Ҳозир АГМКда ўйнаётган футболчига йил бошида Австрия клубидан таклиф бўлганди"

Narzulla Saydullayev
17 апр 2020, 18:00
Кеча "Тезкор студия"да "Пахтакор" клуби вакиллари меҳмон бўлишди.

Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов айни пайтда АГМК клубида ижарада ўйнаётган Ҳожимат Эркинов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Йил бошида Ҳожимат Эркиновга Австриянинг олий лигаси клубидан жуда яхши таклиф бўлганди. Бироқ Австрияда ўйнашга ҳали тайёр бўлмаган футболчини қўйиб юборишни истамадик ҳамда Ўзбекистонда қолиб яна бироз ўсишини хоҳладик. Айни пайтда Эркинов АГМК клубига ижарага берилди ва жамоага катта ёрдам бермоқда. Бундай вазиятда футболчини қачон ва қайси клубга қўйиб юборишни топа билиш энг муҳими. Шунда ўзбекистонлик футболчилар янада ўсишади.

Хожимат Эркиновни анчадан буён яхши биламан. У ёшлигидан ўғлим билан бирга шуғулланган. Жуда меҳнаткаш бола ва келажакда яхши футболчи бўлиб етишади", - дейди "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia