UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 17:25Одил Аҳмедов ОЧЛ ярим финал рамзий терма жамоасидан жой олди ФОТО  3 17:19Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 термасига номзодларни кўриб чиқди  24 17:06ЕЧЛ: Тур якунлари, статистика, қизиқарли фактлар ва лигаларнинг антиқа турнир жадвали (ФОТО)  4 17:03Кейн Роналду ҳақида қандай фикрда?  13 16:55Мессининг 100та голига микроскоп орқали назар  23 16:40Омар Моманидан янги карикатура: ЕЧЛда чақалоқлар тўқнашуви  18 16:18ЦСКА "Базель" билан ўйинда шарманда бўлди!  11 15:50Анчелотти Хорватия терма жамоасини бошқариши мумкин  4 15:47Ҳиндистондаги U-17 жаҳон чемпионати оқ-қора суратларда  5 15:25Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти  86 15:18Чемпионлар лигаси. 3-турнинг энг яхши футболчисига овоз беринг  38 15:17“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар  21 15:15Роналду "Сантьяго Бернабеу"даги 50-голини урди   13 15:15Olamsport: Шоҳжаҳон АҚШдаги жангига тайёрлана бошлади, МакГрегор - Фергюсон жанг Лас-Вегасда бўлади  2

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун, 10 октябрь куни саралаш баҳслари доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон U-19 - Ҳиндистон U-19 ўртасидаги "А" саралаш гуруҳи 4-тур учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўзбекистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ҳозиргача иккитадан ўйин ўтказган. Ўзбекистон Туркманистон ва Непални мағлуб этган (мос равишда 1:0 ва 5:0). Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинда Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазган, бироқ Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

  Ўзбекистон ва Ҳиндистон термалари миллий терма жамоа даражасида беш марта тўқнаш келишган. Ўсмирлар ва ёшлар миқёсида эса Ҳиндистон ва Ўзбекстон терма жамоалари 2011 йилда илк бор тўқнаш келишган, ҳозиргача 3та ўйин ўтказилган. U-19 ОЧ-2012 саралашида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Теҳронда Ҳиндистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Қолган икки ўйин U-16 даражасида ўтказилган ва ҳар иккала сафар ҳам Ҳиндистон Дилшод Нуралиев жамоасига мағлуб бўлган (0:9, 2:3).


Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасидаги энг қизиқарли шахс – терма жамоанинг англиялик бош мураббийи Колм Тоалдир.

Колм Тоал қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ-2006 саралашида Тожикистонни мағлуб эта олмай, финал йўлланмасисиз қолишган. Шундан сўнг Ўзбекистонни тарк этган Колм Тоал ўз фаолиятини Осиёнинг бошқа бир мамлакати – Ҳиндистонда давом эттириб келмоқда. У 2007 йилдан бери Осиё чемпионати саралашлари ва финал босқичларидаги Ҳиндистон U-16 ва Ҳиндистон U-19 термаларига устозлик қилиб келади. Колм Тоалнинг Ҳиндистон терма жамоалари устози сифатидаги Ўзбекистон билан илк тўқнашуви 2011 йил 4 ноябрида, Эронда юз берди. Ўшанда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Колм Тоал шогирдларини Владимир Козакнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Деярли шу вақтда Тошкентда U-16 ОЧ-2012 саралаши бўлган, Нуралиев жамоаси Ҳиндистонни 9:0 ҳисобида мағлуб этган. Ҳиндларда устоз бошқа эди. Ўзбекистонга 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, Ҳиндистон ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги ОЧ финал босқичига чиққан. Финал босқичига Ҳиндистон U-16ни Колм Тоал олиб келган. Терма Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Осиё Чемпионати финал босқичидаги ўйинда Дилшод Нуралиев шогирдлари Колм Тоал жамоасини қийинчилик билан, 3:2 ҳисобида мағлуб этишган. Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2012да Ўзбекистон ўсмирлари чемпион бўлишган, бироқ гуруҳда қолиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бироқ айнан Ҳиндистон гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани, Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиққан. Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасини Ҳиндистонга қарши осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. 


Учрашувни Қатарнинг "Ал Касс" телеканали жонли равишда эфирга узатади. Қуйидаги линк орқали ўйинни томоша қилиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  235
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоасига "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев...  89
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: