UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Роналду мурожаат билан чиқиш қилди Янгиликлар

Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Роналду мурожаат билан чиқиш қилди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сербияга (2:2) қарши беллашувдаги мунозаралаи вазият бўйича баёнот берди.

“Португалия терма жамоаси сардори бўлиш – бу менинг ҳаётимдаги энг шарафли ва қувонарли ҳолат. Мен юртим учун боримни беришга тайёрман ва бу муносабат ҳеч қачон ўзгармайди. Аммо шундай қийин вазиятлар бўладики, ундан нафақат биз балки бутун миллат азият чекади. Бошингизни кўтаринг ва кейинги чақириқни ҳозироқ қабул қилинг! Олға, Португалия” дея ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Сербия-Португалия (2:2) учрашувининг ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқасида Роналду рақиб дарвозасини ишғол этишга уринди. Аммо мезбонлар ҳимоячиси сўнгги сонияларда тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришди. Тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтишга улгурган бўлсада, ҳакамлар Криштианунинг голини инобатга олишмади. Қанот ҳакамига босим ўтказишга уринган Роналду бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шундан кейин портгалиялик ҳужумчи сардорлик боғичини, ечиб майдонга улоқтирганди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика