Ҳамза Каримов "Нефтчи"га ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
15 янв 2017
Тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримов эркин агентга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Оғир жароҳат туфайли узоқ вақт футбол ўйнай олмаган ҳимоячи ўтган йилги мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказди. Бироқ иккинчи даврада 4та ўйиндагина майдонга тушди. Ҳамза Каримовнинг шартномаси якунига етди ва у клубдан кетди.

Бугун ҳимоячи Фарғонанинг "Нефтчи" клубининг Тошкентдаги қароргоҳига келди. Футболчи ҳозирча жамоа билан шартнома тузгани йўқ. Унга Қаршининг "Насаф" клубидан ҳам қизиқиш бор экан. 



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia