UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Ҳамиджон Актамов: "Футбол шуниси билан қизиқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Футбол шуниси билан қизиқ"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Авваламбор Ассалому алайкум. Раҳмат табрик учун. Навоийдаги барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлган. Ҳаммада ҳаяжон бўлади. Шукурки ғалабага эришдик. "Андижон" ҳам яхши жамоа, уларга кейинги ўйинларда омад тилаймиз. Чиройли ўйинда 3 очкони олиб мавсумни ғалаба билан бошладик.

- Элгужа Григалашвили захирада қолдирилди. Кейинги ўйинда уни майдонда кўрамизми?

- Озгина жароҳати бор. Агар кейинги баҳсга тайёр бўлса майдонга тушади.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Тўхтахўжаев яхши ўйнади. Ҳамма яхши ўйнади. Яна гол уришимиз ҳам мумкин эди, гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ.

- Клуб олдига бу мавсум қандай мақсад қўйилган?

- Футболда ютқазмасликни мақсад қилганмиз.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика