

Ҳамдамовнинг голи ОФК байроғи остида ўтган мусобақаларда энг тез урилган иккинчи гол бўлиб тарихга кирди. Мутлоқ рекорд қатарлик ҳужумчи Себастьян Сорияга тегишли. У "Лахвия" сафида ОЧЛ доирасида "Пахтакор" дарвозасига 9,34-сонияда тўп киритган эди.
Тезкорлик бўйича учинчи ўрин БАА терма жамоаси аъзоси Али Мабхутга тегишли. У 2015 йил Австралияда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Баҳрайнга қарши баҳсда гол уриши учун 14 сония талаб этилган.



